+7 (701) 759 90 19
USD 439.01 EUR 474.61
RUB 5.75 CNY 61.91
Янгиликлар

Туркистон вилояти ялпи маҳсулот ҳажми 1 трлн 272,3 млрд тангани ташкил қилди

12 Февраль 18:03
Баҳам кўринг:
Туркистон вилояти ялпи маҳсулот ҳажми 1 трлн 272,3 млрд тангани ташкил қилди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилояти ҳокимлигида Жамоатчилик кенгаши аъзолари, меҳнат фаҳрийлари, вилоят маслихати депутатлари ва сиёсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирокида жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Туркистонлик тадбиркор коронавирусга қарши курашга 10 млн танга ажратди Сўзоқ тумани қачон табиий газ билан тўлиқ таъминланади БЦФдан аъзият чекувчи болалар учун ноёб тренажер ясаган Юхан Гросс Туркистонда мастер-класс ўтказди

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳудуд раҳбари Ўмирзақ Шўкеев вилоят ялпи ички маҳсулот ҳажми 2019 йилда 1 трлн 272,3 млрд тангани ташкил қилганини маълум қилди. Ушбу кўрсатгич 2018 йил билан таққослаганда 5,1% фоиз кўпроқдир.

Асосий лойиҳаларни амалга ошириш учун вилоятга 441,2 млрд танга инвестиция жалб қилинган. Натижада аҳолини доимий иш билан таъминлаш имкони туғилмоқда. Масалан, давлат ва соҳа дастурлари доирасида жорий йил бошидан бери 29 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилган.

Ҳудудни 2024 йилгача ижтимоий-иқтисодиё ривожлантириш режаси доирасида Туркистон шаҳрида 11 та лойиҳани давлат-хусусий ҳамкорлиги механизми орқали амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳалар орасида энг йириклари: Туркистон Халқаро аэропорти, 630 одамга мўлжалланган вилоят кўп профилли тиббий марказ мавжуд.

Ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида авваллари умуман сув қувурлари тортилмаган 43 та аҳоли пунктига сув қувурлари етказилиб, 12 аҳоли пунктида эски сув тизимлари модернизация қилинди. Натижада ўтган йилда 40 мингга яқин аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланган. Бундан ташқари, ҳудудда 412 аҳоли пунктига табиий газ етказилди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив