Туркистон вилояти ва Чимкентда инвестициявий фаоллик ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили 12 та ҳудуд инвестиция фаоллигини намойиш этди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Ҳукумат мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аксарият ҳудудларда юқори сармоявий фаоллик кузатилмоқда. 12 та ҳудуд ўсишни кўрсатди, шу жумладан 5 та минтақа 20% дан 60% гача ўсди. Энг юқори кўрсаткичлар Туркистон вилояти ва Чимкентда кузатилмоқда», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, инвестиция фаоллигининг пасайиши 5 та минтақада қайд этилган. Улар: Қизилўрда, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди ва Павлодар вилоятлари.

«Умуман олганда, асосий капиталга 12,3 трлн инвестиция киритилган. Тоғ-кон саноатидан ташқари, барча соҳаларда инвестициялар 14,8 фоизга ошди», - деди Руслан Даленов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар