Туркистон вилояти таъсис этилганига 2 йил тўлди

None
None
TURKISTAN. Kazinform – Бугун Туркистон вилояти таъсис этилганига 2 йил тўлди. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев туркистонликларни табриклади ва сўнгги икки йил ичида амалга оширилган ишлар ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят раҳбари ўз нутқида туркий халқлар раҳнамосига айланган Нурсултон Назарбоевнинг 2018 йил 19 июньдаги тарихий Фармони Туркистоннинг обод қилинишига алоҳида туртки берганини таъкидлади. Шунингдек, у сўнгги икки йил ичида Туркистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ўсиб бораётганини таъкидлади.

«Бундан икки йил олдин, июнь ойида Буюк Туркистон даласида катта янгилик бўлди. Елбасы шарофати билан Туркистон шаҳри вилоят марказига айланди. Барча туркистонликлар номидан унга узоқ умр ва самимий миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўз навбатида янги Туркистоннинг юксалишини қўллаб-қувватлайди ва унинг ҳар томонлама ривожланишини бевосита назорат қилмоқда. Тарихан, бу жуда қисқа вақт. Бироқ, жуда кўп ишлар натижасида Туркистоннинг янги қиёфаси шаклланмоқда», - деди Ўмирзақ Шўкеев.



Вилоят раҳбари таъкидлаганидек, асосий мақсад Туркистонни замонавий ва қулай, шинам шаҳарга айлантиришдир. Ушбу йўналишда «Ғарбий Хитой - Ғарбий Европа» автомагистрали ва темир йўл муқаддас шаҳар орқали ўтади ва йил охирида фойдаланишга топшириладиган халқаро аэропорт шубҳасиз шаҳарнинг ўсиш потенциалини оширади.



Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Туркистонда 175та объектни қуриш режалаштирилган бўлиб, улардан 102таси йил охирига қадар фойдаланишга топширилади. Туркистонни сайёҳлик ва таълим маркази сифатида ривожлантириш учун махсус Туризм ва меҳмондўстлик университети очилди, 2019 йилда маънавий ва маданий марказ сифатида ривожлантириш учун 9та ижтимоий объект фойдаланишга топширилди, шу йил 20та объект қуриб битказилади. Янги ташкил этилган ҳудудда ишлаш учун мамлакатимизнинг барча жойларидан мутахассислар келишмоқда ва уларнинг энг муҳим масалаларидан бири бу уй-жой билан таъминлашдир.

«Ўтган йили шаҳарда 1128 оила янги хонадонларга кўчиб ўтди, ва бугунги кунда турли молиялаштириш манбалари ҳисобидан 6300та квартирага эга 136 та кўп қаватли хонадонли уйларнинг қурилиши давом этмоқда. Сўнгги 2 йил ичида Туркистон вилояти иқтисодиётига турли молиялаштириш манбалари йўналтирилди. Биргина Туркистонга қилинган сармоялар ҳажми 160 миллиард тангадан ошди. Вилоят қишлоқ хўжалиги, қурилиш, маданият, спорт, инвестиция ва бошқа соҳаларда сезиларли ютуқларга эришди», – деди у.

Ўмирзақ Естаевич тўлиқ муваффақиятдан ташқари, сўнгги йилларда минтақада бир қатор қийинчиликлар мавжудлигини ҳам яширмади. Арис қурол омборининг портлаши, Тўле би ва Мақтаарал туманларида рўй берган тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу қийинчиликларни биргаликда енгганлиги учун вилоят халқига миннатдорлик изҳор этган вилоят раҳбари Туркистон аҳлини тарихнинг янги саҳифасини ёзишга ҳисса қўшишга чақирди.




Муаллиф: Айнур Ақбаева
Сўнгги хабарлар