Туркистон вилояти: Сариағашда кичик сув электр станциялари кўпаяди
Бугунги кунда энергия манбалари бўйича қўшимча сув электр станциясидан фойдаланиляпти, яна бир кичик сув электр станция қурилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, туман ҳокими Арман Абдуллаев туманда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантираётган «Келесгидрострой» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Келес дарёси бўйида, Жартитўбе қишлоқ тумани, Қурама аҳоли пункти ҳудудида жойлашган 4,5 МВт электр энергияси ишлаб чиқарадиган «Дархан» кичик сув электр станциясига борди.
Ушбу сув электр станцияси қурилиши 2017 йилда бошланиб, 2019 йилда фойдаланишга топширилган.
Айни пайтда 10 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланиб, Жартитўбе ва Қуркелес қишлоқ округларида 2 минг нафар абонентни электр энергияси билан таъминлаяпти.
Бундан ташқари, туман раҳбари «Келесгидрострой» МЧЖга қарашли Қабланбек қишлоқ тумани, Ташқулақ аҳоли пунктида қурилиши режалаштирилган сув электр станциясининг ер майдони билан ҳам танишди.