Туркистон вилояти мактабларига 71 та янги автобус берилди

None
TÚRKİSTAN. Kazinform - Байрам муносабати билан мактабларга 71 та автобус ажратилди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ўқитувчилар ва ўқувчиларни байрам билан табриклаб, калитларни топширди. Янги автобуслар 15 минг ўқувчини ташийди, дея хабар беради Кazinyform Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизматига таяниб.

photo

Наврўз байрами ўн кунлиги доирасида Туркистон вилоятидаги қишлоқ мактаблари учун 71 та автобус ажратилди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди янги автобуслар калитларини топшириб, ўқитувчилар ва ўқувчиларни байрам билан табриклади. Болалар хавфсизлиги, уларнинг сифатли таълим олиши вилоят ҳокимлигининг диққат марказида эканини таъкидлади.

photo

– Вилоятда таълим соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда вилоятда мингинчи мактаб фойдаланишга топширилди. Мактаблар тақчиллигини бартараф этиш ишлари давом эттирилади. «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида 60 дан ортиқ таълим муассасаси қурилади. Болалар йили доирасида Туркистон вилоятида болаларни ташиш учун 101 та автобус ажратилди. Бугунги кунда ушбу автобусларнинг 71 таси топширилди. Аҳоли билан учрашувларда шу масала кўтарилди. Мурожаатлар ижобий ҳал қилинди. Яъни, тоғли ҳудудлар ва чекка аҳоли пунктлари жойлашган ҳудудларда мактаб ўқувчиларини хавфсиз ташиш масалалари ҳал этилди. Энди таълим сифатини ошириш устувор вазифа», - деди Дархан Сатибалди.

photo

2022 йилда болаларни ташиш учун автобуслар харид қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида «Саноатни ривожлантириш жамғармаси» акциядорлик жамияти билан Туркистон вилояти учун зарур бўлган 101 дона мактаб автобусларини лизинг асосида сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди.

photo

Янги автобуслар 15 мингдан ортиқ болани ташиш имконини беради. Авваллари пудратчи ташкилотларнинг 169 та автобуси ва мактаб балансида бўлган 19 та автобус ҳисобидан болалар ташилган.

photo

Бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган 101 та автобуснинг 71 таси 20 ўринга, 30 таси 38 ўринга мўлжалланган. Янги автобуслар хавфсизлик камарлари, мактаб сумкалари учун жавонлар ва бошқа хавфсизлик воситалари билан жиҳозланган.

photo

Туманларда ташиладиган ўқувчилар сонига қараб қулай ва ихчам автобуслар тақсимланди. Энг кўп автобуслар Келес, Тўлеби, Сайрам, Ордабаси, Сариағаш ва Тулқибас туманларига берилди.

photo


Сўнгги хабарлар