Туркистон вилояти: Келес туманида саноат зонаси ташкил этилди

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилояти Келес туманида саноат-инновацион ривожланиш дастури доирасида саноат зонасини ташкил этиш мақсадида Ақтўбе қишлоқ округи ҳудудидан 300 гектар ер майдони ажратилиш тўғрисидаги туман ҳокимлигининг қарори қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform.

Яратилаётган саноат зонаси ишлаб чиқариш ривожига алоҳида туртки беради. Маҳаллий ижроия органи янги ташкил этилган саноат марказини зарур инфратузилма билан таъминлайди ва инвесторлар ишини анча осонлаштиради.

Келес туманида ташкил этилган саноат зонасининг республика аҳамиятига молик А-15 автомобиль йўли бўйида жойлашиши, келажакда қурилиши режалаштирилган ҳалқа йўлига ва «Б.Қонисбаев» божхона постига яқинлиги, қўшни туманлар (Шардара, Мақтаарал ва Жетисай) ва ишчи кучи жалб этиш учун аҳоли пунктларининг яқинлиги инвесторлар учун фойдалидир.

Маълумки, бугунги кунда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, ўрта ва кичик бизнесни маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида ривожлантиришда саноат зонасининг роли катта.

Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад саноат соҳасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва бюджетга солиқ тушумларини кўпайтиришдан иборат.


Сўнгги хабарлар