+7 (701) 759 90 19
USD 419.54 EUR 509.2
RUB 5.72 CNY 64.81
Янгиликлар

Туркистон вилояти гўшт экспорти бўйича – биринчи ўринда

13 Февраль 16:22
Баҳам кўринг:
Туркистон вилояти гўшт экспорти бўйича – биринчи ўринда

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот ҳажми 629,8 млрд тангани ташкил қилди. Бу ўтган йил билан таққослаганда 85,5 млрд танга ортиқ демакдир, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Ўтган йили Қозоғистон 43 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди

Ҳудудий коммукациялар хизматининг маълум қилишича, асосий капиталга 55,4 млрд танга хусусий инвестициялар жалб қилиниб, 23,7 фоиз ортган.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Нурбек Бадирақовнинг айтишича, ҳудудда 70 мингга яқин чорва ва фермер хўжаликлари мавжуд. Уларнинг республика миқёсидаги улуши - 35 %.

«Ўтган йил январь-ноябрь ойларида 213,5 млн АҚШ доллари миқдорида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинди. Жумладан, 1 млн 200 минг ўсимлик ва 32,8 минг тонна чорва маҳсулотлари экспорт қилинган. 19 минг тонна гўшт экспорт қилиниб, Туркистон вилояти республика бўйича етакчи ҳудудга айланди», - деди Нурбек Бақтибайўғли.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив