Туркистон вилояти ёшларига 1 млрд тангадан зиёд грант берилди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Тугаб бораётган йилда Туркистон вилоятида ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 млрд тангадан зиёд грант берилди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлигига ҳавола қилиб.

Елбасы Н.А.Назарбоев 2018 йил 5 октябрь куни Қозоғистон халқига Мурожаатида 2019 йилни Ёшлар йили деб эълон қилганди. Тугаб бораётган йилда Туркистон вилоятида ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар режаси ишланди. Унга кўра, 251 лойиҳа, вилоятнинг 4та асосий йўналиши бўйича 11 янги йирик лойиҳа амалга оширилди.



Жумладан, тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2020 йилларга мўлжалланган дастури доирасида 505 000 тангалик грантни 2093 нафар ёшлар олишди. Грантларнинг жами миқдори 1 млрд тангадан ошди.



Бундан ташқари, «Яшил мамлакат» лойиҳаси доирасида 2019 йилда 1275 нафар ёш иш билан таъминланди. Уларнинг ўртача ойлик маоши - 75 минг танга. «Диплом билан овулга» лойиҳаси доирасида 2019 йилда 1695 нафар ёшлар ишга жойлашган. 2018 йилда бу кўрсатгич 913 нафарни ташкил қилганди.

Таъкидлаб ўтамиз, вилоят раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши билан 356 нафар ёш мутаҳассис уйли бўлган.





Сўнгги хабарлар