+7 (701) 759 90 19
USD 420.67 EUR 510.99
RUB 5.58 CNY 64.92
Янгиликлар

Туркистон вилояти бизнес соҳасида етакчи ҳудуд деп топилди

14 Январь 10:56
Баҳам кўринг:
Туркистон вилояти бизнес соҳасида етакчи ҳудуд деп топилди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Ҳар йили дунё мамлакатлари томонидан бизнесга қулайлик яратиш мақсадида «The World Bank Doing Business» рейтинги тузилади. Қозоғистон 190 мамлакат орасида 25-ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизматига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Келес туманида қиймати 1 миллиард тенге бўлган лойиҳалар ишга туширилади Туркистон вилоятининг машинасозлик саноатига инвестиция жалб қилинади Қозоғистон ва Ўзбекистон маиший техника ишлаб чиқарадиган корхонани ишга туширади

Қозоғистоннинг ҳудудлари ва мегаполислари ўртасида тадбиркорлик фаолияти ҳолати бўйича суб-рейтинг ўтказилди ва Туркистон вилояти бизнес юритиш учун энг яхши ҳудуд деб топилди.

Ушбу рейтингда Қозоғистон 10 критерий бўйича баҳоланади. Ҳудудлар 5 омил бўйича баҳоланади: иқлим, инфратузилма, бизнес учун молиявий имкониятлар, инсон капитали ва қарорларнинг шаффофлиги.

«The World Bank Doing Business» - бу жаҳон банки гуруҳи ривожланишнинг барча муҳим йўналишларида ишлайди. Улар кенг кўламли молиявий маҳсулотлар ва техник ёрдамни таклиф қилишади, шунингдек, мамлакатларга ўзларининг муаммоларига ечимини топган инновацион билимлар ва ечимларни таклиф қилишда ёрдам беришади.

Туркистон вилоятида 150 мингга яқин тадбиркор рўйхатдан ўтган. «Оддий нарсалар иқтисодиёти» дастури бўйича қиймати 24,4 миллиард тенгедаги 246 лойиҳа молиялаштирилди. 5 миллиард тенгега тенг 29 та лойиҳа маъқулланди ва 6,1 миллиард тенгега тенг 27 та лойиҳа молиялаштирилмоқда. Сон жиҳатидан 77,4% қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаол. 17 қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасида иккита ва озиқ-овқат саноатида учта лойиҳа амалга оширилмоқда.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив