Туркистон ва яна бирқатор вилоятда огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бир қатор вилоятларда об-ҳаво ёмонлашиши туфайли огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

27 август куни:

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида тунда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда момақалдироқ, бўрон, дўл ёғиши кутилади, шимоли-шарқдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/сга етади.

Туркистон шаҳрида эрталаб момақалдироқ бўлади.

Чимкентда кечаси момақалдироқ бўлади, шимоли-шарқдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с га етади.

27-28 август кунлари Қарағанди вилоятининг баъзи жойларида момақалдироқ ва дўл ёғади. Шамол бугун кундузи шимоли-ғарбдан, шимоли-шарқдан, 28 август куни айрим жойларда 15-20 м/сгача кучаяди. Ҳудуднинг жануби-ғарбий қисмида ёнғин хавфи ортади.

Қизилўрда вилоятининг баъзи жойларида момақалдироқ бўлади. Кундузи ёнғин хавфи мавжуд.

Кеча ва эрталаб Қостанай вилоятининг баъзи жойларида туман тушади.

Алмати вилоятининг тоғларида кучли ёмғир ёғади. Баъзи жойларда момақалдироқ ва дўл бўлади. Шамол йўналиши шимоли-ғарбдан шимоли-шарққа қараб ўзгаради. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги 15-20, 25 м/сга етади.

Сўнгги хабарлар