USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Туркистон ва Вильнюс ўртасида авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин

7 Декабрь 08:03
Баҳам кўринг:
Туркистон ва Вильнюс ўртасида авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин

TURKISTAN. Kazinform - Литва Республикаси Бош консули Гвидас Керушаускас Туркистон шаҳрига амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Kazinform ҳокимлик матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Ўхшаш янгиликлар

Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Рашид Аюпов элчи билан учрашиб, икки томонлама алоқаларни атрофлича муҳокама қилди. Унинг айтишича, 2018 йил июн ойида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Фармони билан Туркистон вилояти ташкил этилгач, Туркистон шаҳри вилоят марказига айланди ва туркий дунёнинг маънавий пойтахти сифатида тан олинди.

«2018 йилдан буён Туркистон вилоятига 3,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилди. Вилоятда Литва ва Қозоғистон корхоналари иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжуд. Биз туризм соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Сайёҳлар сони яқин келажакда беш миллионга етиши кутилмоқда. Шу боис Туркистон ва Вильнюс шаҳарлари ўртасида авиақатновлар очиш ва махсус турпакетлар ишлаб чиқишни таклиф қиламиз. Умуман олганда, литвалик тадбиркорларни Туркистонга таклиф қиламиз. Лойиҳаларни муҳокама қилишга тайёрмиз», - деб таклиф қилди вилоят ҳокими ўринбосари.

Литва элчиси ўз мамлакати тадбиркорларини минтақадаги инвесторларнинг қўллаб-қувватлаётгани ҳақида маълумот бериб, Туркистондаги ижобий ўзгаришларни қайд этди, шунингдек, ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар давом этишини таъкидлади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив