«Туркистон – Тошкент» янги халқаро авиарейси қачон очилиши маълум бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Премьер-Министри Абдулла Ариповнинг Қозоғистонга ташрифи давомида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов ЎР Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Учрашув давомида 2021 йил 21 июндан бошлаб Қозоғистоннинг «Fly Arystan» авиакомпанияси билан «Туркистон-Тошкент» йўналиши бўйича ҳафтасига 2 рейс (ҳафтанинг 1-4-куни) парвоз қилиш тўғрисида келишиб олинди», - дейилади ҚР Индустрия вазирлиги хабарида.

Парвозлар икки давлатнинг санитария-эпидемиология чораларига қатьий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан турк дунёсининг маданий пойтахти Туркистондан парвозлар сонини янада кўпайтириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг барча вилоят марказларидан Туркистонга тўғридан-тўғри авиарейслар очилади.


Сўнгги хабарлар