Туркистон шаҳрида сунъий кўли бор истироҳат боғи очилди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон шаҳрида Президент истироҳат боғи очилди. 40 гектар майдонни эгаллаган истироҳат боғига 7 минг тупдан ортиқ дарахт ва 43 минг туп гул ўтқазилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ердаги сунъий кўлнинг сиғими - 100 минг куб метрга яқин. Чуқурлиги - 4 метр.

Қайиқда сайр қилиш ва сув спорти билан шуғулланиш имконияти мавжуд. Боғнинг ободонлаштирилган майдони 25 гектарга яқин бўлиб, 3500 квадрат метр майдонга гуллар экилган.

Хиёбон, фавворалар ва болалар майдончалари, ўриндиқлар, югуришга ва велоспортга йўлаклари мавжуд.

Шу билан бирга, янги истироҳат боғига 7 минг тупдан ортиқ дарахт, 43 минг туп гул ўтқазилди.

Туркистонга дунёнинг бир қанча давлатларидан ноёб дарахт турлари келтирилди. Чироқлар ўрнатилган.

Яқин келажакда боғда тадбиркорликни ривожлантириш, халқ фаровонлигини оширишга қаратилган бир қанча лойиҳалар амалга оширилади.

Боғнинг очилиши муносабати билан «Туркистон дурдоналари» номли байрам кечаси ташкил этилди.


Сўнгги хабарлар