Туркистон шаҳрида 7 ва 12 қаватли 70 та турар жой комплекси қурилмоқда

None
None
TURKISTAN. Kazinform - Бу йил Туркистонда 1300га яқин квартира фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Kazinform.

Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов Туркистон маъмурий ва ишбилармонлик марказида ҳозирда 24 та 7 қаватли турар-жой бинолари (жами 1452 хонадон) қурилаётганини айтди. Улардан 22 тасининг (жами 1296 хонадон) қурилиши шу йилнинг ноябр ойида якунланади.

Бундан ташқари, ипотека турар жойлари сонини кўпайтириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Маъмурий ва ишбилармонлик марказида 45 та 12 қаватли турар-жой биноларининг деворлари барпо этилмоқда. Шунингдек, 15 та 7 қаватли турар-жой биноларининг биринчи қавати ва 5 та 9 қаватли уйларнинг пойдевори қўйилмоқда. Ушбу уйларни фойдаланишга топшириш 2021 йилга мўлжалланган.

Қурилиши ўтган йили бошланган Б.Саттархонов шоҳ кўчаси бўйлаб «Тармоқ парки», «Ўйин-кулгу боғи», «Ўқувчилар саройи», «Конгресс маркази», «Сузиш ҳавзаси бўлган ёпиқ спорт саройи», «Марказий стадион» ва «Хўжа Аҳмад Яссавий музейи», «Драма театри» бинолари бу йил фойдаланишга топширилади«, - деди шаҳар ҳокими.

Бундан ташқари, шаҳарда Маънавият ва маданият марказини ободонлаштириш бўйича йирик лойиҳалар ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Биринчи Президент парки ҳудудини, Х.А.Яссавий мақбарасини ободонлаштириш ишлари 4 босқичда амалга оширилмоқда. Ҳозирда 1 ва 2 босқичлар бўйича ишлар якунланиш арафасида.




Сўнгги хабарлар