+7 (701) 759 90 19
USD 426.99 EUR 514.35
RUB 5.72 CNY 65.96
Янгиликлар

Туркистон шаҳри уч йўналишда ривожланмоқда

16 Апрель 16:35
Баҳам кўринг:
Туркистон шаҳри уч йўналишда ривожланмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Вилоят ҳокими Ўмирзак Шўкеев «Туркистон - турк дунёсининг маънавий пойтахти» халқаро видеоконференциясида шаҳардаги янги қурилган иншоотлар тўғрисида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Туркистон шаҳри тиклана бошлади. Турк дунёсининг маънавий маркази сифатида улуғланадиган Туркистон шаҳри энди улкан қурилиш майдонига айланди ва ривожланишнинг янги босқичига кўтарилди. Ҳозирда шаҳар 3 йўналишда ривожланмоқда. Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудуди тўлиқ ободонлаштирилган ва зиёратчилар учун қулай шароитлар яратилган. Ясавий ва Рабиға Султон Бегим мақбараларини қайта тиклаш, Ҳазрет Султон қўриқхона-музейи ҳудудини ободонлаштириш, қадимги Култўбе аҳоли пунктининг тарихий жойларини тиклаш ишлари қизғин давом этмоқда. Тарихий ва маданий марказ кўзни қувонтириш учун мўлжалланган. Бундай маънавий ва маданий марказда «Визит» маркази, «Буюк Дашт» маркази, Ясавий музейи, Фараб кутубхонаси, театр, мамлакатдаги биринчи халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети каби бир қанча муҳим иншоотлар қурилган», - дейди вилоят ҳокими.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив