+7 (701) 759 90 19
USD 375.87 EUR 406.24
RUB 5.84 CNY 53.45
Янгиликлар

Туркистон шаҳри ҳақида янги фильм чиқарилди

13 Февраль 11:07
Баҳам кўринг:
Туркистон шаҳри ҳақида янги фильм чиқарилди

TÚRKİSTAN. Kazinform – «Туркистон юрагимда!» номли янги фильм тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Туркистон вилоятида янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилмоқда Бош вазирнинг Туркистон шаҳрига қилган иш ташрифига видеошарҳ Туркистон вилояти гўшт экспорти бўйича – биринчи ўринда

Вилоят жамиятни ривожлантириш бошқармаси буюртмасига биноан «Сақ» киностудияси суратга олган кино-новеллада туркистонликлар ва меҳмонлар ўртасидаги дўстлик ришталари кўрсатилган.

Янги фильм мамлакатпарварлик, ватанпарварлик, тарихни эъзозлаш каби туйғуларни томошабин қалбига сингдириш билан бир қаторда, туркистонликларга ҳос соддаликни, инсонпарварликни кўрсатади.



Тақдимот маросимида Ёшлар ресурс маркази бошлиғи вазифасини бажарувчи Амалбек Ўмиртай таъсирчан фильмни суратга олган ижодий жамоага миннатдорчилик билдирди.



«Турк дунёсининг маънавий пойтахти бўлмиш Туркистон шаҳрига вилоят маркази статуси берилиши ўта муҳим тарихий қадам бўлди. Шунинг натижасида Туркистон шаҳри қисқа муддатда янгича қиёфа касб этди» – деди Амалбек Ўмиртай.

Киноновеллада қадимий шаҳарнинг ўтган куни ва бугунги ҳаёти самимий ифодасини топган. Тўрт қисмдан иборат фильмда ролларни: Даурен Абиев, Рулан Нуғман, Сапара Алайдарова, Лаура Мақашава ва бошқалар ижро этишган. Бош режиссерлар: Нуриддин Паттеев ва Фурхат Сайпов.



Муаллиф: Айнур Ақбаева



Калит сўзлар: Маданият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив