Туркистон полиция ходимларига замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган 250 дан ортиқ автомашина берилди

None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Қозоғистон полициясининг 30 йиллиги муносабати билан Туркистон вилояти полиция бошқармаси янги автомашиналар билан тўлдирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маросимда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди, Туркистон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полиция генерал-майори Мурат Қабденов ва шахсий таркиб ходимлари иштирок этди.

Вилоят ҳокими ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини табриклаб, янги автомашиналар калитларини топширди.

Йил бошидан буён Туркистон вилояти ИИБ ходимларига 252 та янги хизмат автомашиналари калитлари топширилди. Уларнинг бир қанчаси бугунги тантанали маросимда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тақдим этилди. Жумладан, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимлик кўмагида вилоят патрул полицияси ходимлари – 94 та, участка полиция инспекторлари – 64 та, вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналари – 12 та, туманлар тергов бўлимлари ходимлари – 17 та, навбатчилик бўлинмалари – 20 та хизмат автомашиналари билан таъминланди.

Ички ишлар ходимларига берилган автомашиналар замонавий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Овоз кучайтиргич қурилмаси ва рацияси мавжуд. JPS тизими орқали транспорт воситаларининг йўналиши марказлаштирилган ҳолда назорат қилинади.


Сўнгги хабарлар