«Туркистон овози» эстрада қўшиқлари танлови бўлиб ўтди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Туркистон овози» республика эстрада қўшиқлари танлови бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Икки кун давом этган санъат танловида мамлакатнинг барча ҳудудларидан 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 17 нафар хонанда иштирок этди. Танлов ижодкор ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

Танловга бастакор, ҚР Давлат мукофоти лауреати Толеген Муҳамеджанов, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ходим, халқаро қўшиқ танловлари ғолиби Маржан Арапбаева, «Маданият соҳасидаги энг яхшиси», бастакор, продюсер Қайрат Баекенов, бастакор, қўшиқ муаллифи Ҳамит Шанғалиев, «Славян бозори» халқаро фестивалининг Гран-при ғолиби хонанда Руҳия Байдукенова, эстрада юлдузлари Айдар Турганбек ва Жанар Дугаловалар ҳакамлик қилишди.

Бундан ташқари, жаҳонга машҳур опера хонандаси Нуржамал Усенбаева ҳам меҳмон бўлиб, ёш хонандаларни қўллаб-қувватлади.

Мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган иштирокчилар иккита қўшиқ куйлашди. Яъни, аввалига Қозоғистоннинг машҳур бастакорларининг қўшиқларини куйлаган бўлса, иккинчидан ўзи танлаган.

Икки кун давом этган қўшиқ танловининг финал босқичида Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев ва Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев иштирок этди. Кечанинг гала-концерти жуда юқори савияда ўтиб, Туркистонлик томошабинлар ва меҳмонларни лол қолдирди.

Танлов якунларига кўра, Гран-прини Туркистон вилоятидан ёш хонанда Айзада Алимбек қўлга киритди. Жамбиллик Қимбат Жамбилбек биринчи, манғистаулик Айин Жумабаев иккинчи ўринни эгаллади.

Ёш хонандалар Қайрат Сарибаев (Алмати вилояти), Акимхан Маженов (Қостанай) ва Айнур Назарбекова (Чимкент) учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва ​​совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.


Сўнгги хабарлар