+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Туркистон кинотеатрида туркий давлатларнинг мультфильмлари бепул намойиш этилади

28 Октябрь 17:32
Баҳам кўринг:
Туркистон кинотеатрида туркий давлатларнинг мультфильмлари бепул намойиш этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон аҳолиси ва меҳмонлари 29 октябр куни Kinopark театрида маҳаллий ва қардош туркий давлатларнинг мультфильмларини бепул томоша қилишлари мумкин бўлади, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Туркистон вилоятида 1 млндан ортиқ одам COVID-19га қарши эмланди Туркистон вилояти қишлоқ хўжалигида рекорд даражадаги ҳосил йиғилди Туркистон вилоятида Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони 7 мингдан ошди

Туркистонда бўлиб ўтадиган Халқаро ÁMEN Animation Film фестивали шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун ана шундай байрам туҳфасини яратади.

«Бу йил учинчи маротаба ўтказилаётган халқаро фестивалда Қозоғистон, Озарбайжон, Бошқирдистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Татаристон, Тожикистон ва Туркиядан малакали аниматорлар иштирок этади. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини «Khanshayim Plaza» марказидаги Kinopark кинотеатрига соат 11.00да - «Музбалақ», 12.20да - «Istanbul Muhafizlary», 13.55да - «Култегин» ва 15.10да - «Махамбет» мультфильмлар намойишига таклиф қиламиз. Анимацион фильмлар намойиши 30 октябр куни Халқаро қозоқ-турк университети кутубхонаси кинозалида давом этади», - деди фестивал ташкилотчилари.

Бундан ташқари, фестивал меҳмонлари анимация соҳасида жаҳонга машҳур мутахассисларнинг маҳорат сабоқларида қатнашиб, мультфильмлар яратишнинг нозик жиҳатларини ўрганишлари мумкин бўлади. Туркистон Конгресс залида икки кун давомида Марказий Осиёдаги энг йирик анимация фестивали бўлиб ўтади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив