+7 (701) 759 90 19
USD 377.09 EUR 407.37
RUB 5.93 CNY 53.95
Янгиликлар

Туркистон халқаро аэропорти қачон фойдаланишга берилади

23 Январь 12:23
Баҳам кўринг:
Туркистон халқаро аэропорти қачон фойдаланишга берилади

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон шаҳридан 16 км масофадаги Шаға аҳоли пунктида Туркиянинг «YDA Group» компанияси халқаро аэропорт қурилишини олиб бормоқда. Ҳозирга келиб, аэропорт терминали пойдевори битказилиб, учиш-қўниш йўлагига биринчи қават қум-шағаллари ётқизилмоқда, перрон ишлари якунланган, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Туркистон вилоятида янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилмоқда Бош вазирнинг Туркистон шаҳрига қилган иш ташрифига видеошарҳ Туркистон вилояти гўшт экспорти бўйича – биринчи ўринда

Аэропорт қурилишига инвестор томонидан 302 ишчи ва 102 та махсус техника жалб қилинган.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, аэропортнинг умумий майдони 900 гектардир. Унда терминал, учиш-қўниш йўлаги ва бошқа объектлар қурилади. Халқаро аэропорт 2020 йил охирига қадар фойдаланишга берилиши режалаштирилган. «YDA Group» компанияси бошқарма раиси Арслан Хусейннинг айтишича, аэропрт жаҳон стандартларига мос замонавий қурилиш технологиялари ёрдамида барпо қилинмоқда. Терминал йилига 3 миллионгача йўловчиларга хизмат кўрсата олади.


«Туркистон шаҳридан аэропортгача бўлган масофа – 16,3 км. Аэропортга олиб борувчи автомобиль йўлини 2020 йил сентябрида фойдаланишга топшириш режа қилинган», - деди ҳокимлик вакиллари.









Калит сўзлар: Транспорт,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив