Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўли қурилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга келиб Туркистон вилоятининг 85,4 фоизи табиий газ билан таъминланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди.

«Шаҳар овулларда сув таъминоти ва канализация тизимини қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Газ таъминоти, модернизация ва электр узатиш линияларини қуриш бўйича ишлар ҳам олиб борилмоқда. Натижада аҳолининг 100 фоизи сув билан, 85,4 фоизи газ билан таъминланади ва электр узатиш тармоқларининг эскириши 49,6 фоиздан 46,4 фоизгача камаяди», - деди вазир.

Вазирлик раҳбари вилоят ҳудудида 4,9 миллион квадрат метр уй-жой, шу жумладан 1,4 миллион квадрат метр кредит ва ижара уйларини қуриш режалаштирилганлигини айтди.

«Чимкент шаҳрининг жануби-ғарбий ҳалқа йўли, Сариағаш шаҳрининг ҳалқа йўли, Туркистон шаҳрининг шарқий ҳалқа йўли, шунингдек, Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўли қурилади. Умумий режа доирасида 2,3 минг км узунликдаги республика ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўлларини таъмирлаш ва реконструкция қилишни қамраб олиш таклиф этилмоқда. Бу 2025 йилга бориб маҳаллий йўллар улушини 99,5 фоизгача яхши ва қониқарли ҳолатда ошириш имконини беради», - деди Асет Ерғалиев.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар