«Туркистон-Чимкент-Тошкент» автомобил йўлининг қурилиши минтақанинг туристик жозибадорлигини оширади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Туркистон-Чимкент-Тошкент» тезюрар автомобил йўлининг қурилиши бутун минтақанинг сайёҳлик жозибадорлигини оширади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳаси доирасида ички транспорт тармоғини ривожлантириш ва ҳудудларнинг алоқадорлигини ошириш режалаштирилган. 11 минг километр республика аҳамиятига ва 27 минг километр маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўллари қурилади ва таъмирланади. Бу яхши ва қониқарли ҳолатда бўлган республика аҳамиятидаги автомобил йўлларининг улушини 100 фоизга, маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўлларининг улушини 95 фоизга етказади. Бундан ташқари, ҳудудларнинг алоқадорлигини ошириш бўйича бирқатор йирик лойиҳалар амалга оширилади.

«Жумладан, иккинчи йўл қурилиши ва «Дўстлик-Мойинти» участкасини электрлаштириш «Хитой-Европа-Хитой» йўлининг ўтказиш қобилиятини оширади. «Дарбаза-Мақтаарал» темир йўл линиясининг қурилиши Сариағаш станциясининг ўтказиш қобилиятини икки баробар оширади.

«Туркистон-Чимкент-Тошкент» тезюрар автомобил йўлининг қурилиши бутун минтақанинг туристик ва сармоявий жозибадорлигини сезиларли даражада оширади. Алмати вокзалини айланиб ўтувчи темир йўл линиясини қуриш лойиҳаси юклаш вақтини 2 кунга қисқартиради. Ҳудудларнинг алоқадорлигини ошириш чора-тадбирларининг амалга оширилиши транзит ҳажмини 30 млн. тоннага, шу жумладан контейнерлар 1,6 млн тоннани ташкил этади», - деди Асет Ерғалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар