Туркистон бутунлай газ иситиш тизимига ўтади

TURKISTAN. Kazinform – Туркистон бу йил тўлиқ газ иситиш тизимига ўтади, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
«Туркистон шаҳридаги барча иситиш қозонлари газ иситиш тизимига ўтказилади. Ушбу ишлар жорий иситиш мавсумидан олдин бажарилиши керак. Марказий қозонхоналарни қаттиқ ёқилғидан табиий газга ўтказиш туфайли шаҳримизнинг асосий муаммосига айланган экологик муаммо ҳал қилинади», - деди вилоят раҳбари Ўмирзак Шўкеев.
Бундан ташқари, вилоят ҳокими шаҳарнинг маданий ва маънавий маркази ҳудудини ободонлаштириш ишлари билан танишди. Айни пайтда бу ерда муҳандислик инфратузилмаси қурилиши, сув таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вилоят раҳбари маданият ва истироҳат боғларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бугунги кунга келиб, бу ерда муҳандислик инфратузилмаси тизимларининг монтаж ишлари 80% якунланди. Бундан ташқари, йўлка плиталари ётқизилиб, фавворалар барпо этилди.
- Туркистонда Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик мажмуаси очилди
- Туркистон вилоятида яйловларни 100 фоиз сув билан таъминлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда
- Туркистонда Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарларининг халқаро конференцияси бўлиб ўтди
- Мақтааралда кўп болали ва кам таъминланган 50 та оилага уй-жой берилади
-
Бу йил олти мингдан ортиқ одам жанубдан шимолга кўчиб ўтади
-
Туркистон шаҳрини кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда