Туркистон аэропортида йўловчиларни миллий куй билан кутиб олишди

None
None
TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон халқаро аэропортида Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистон вилояти йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси бошлиғи Ролан Ибрагимов ва Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Жандос Тасов йўловчиларни байрам билан табриклади.

Тадбир доирасида аэропортда миллий куй ва қўшиқлар янгради. Шунингдек, муассасанинг энг яхши ходимлари тақдирланди. Аэропортга ташриф буюрган йўловчиларни миллий куй билан кутиб олишиб, яхши кайфият бағишлади.

Туркистон халқаро аэропорти 2020 йил 1 декабрда ишга тушди ва илк парвозини амалга оширди. Бугунги кунда аэропортга жами 16 та йўналиш хизмат кўрсатади. Улардан 3 таси халқаро, 13 таси маҳаллий. Бир йил ичида янги аэропорт орқали 300 мингга яқин йўловчи парвоз қилган.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар