Турк олимининг Елбасы ҳақидаги китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – Пойтахтимизда ҚР Биринчи Президенти куни муносабати билан «Турк дунёсининг йирик намоёндаси» мавзусидаги махсус тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Халқаро Турк академияси Қозоғистон Халқи Ассамблеяси билан биргаликда ўтказган тадбирда Академия президенти Дархан Қидирали, Ассамблея раисининг ўринбосари Жансейит Туймебаев, малакатимиздаги бирқатор давлатлар элчилари, Парламент Сенати ва Мажлисининг депутлари, илмий муассасалар раҳбарлари, давлат ва жамият арбоблари, олимлар, зиёлилар иштирок этишди.

«Ҳарбир давлатнинг келажаги унинг лидерига боғлиқ. Шу жиҳатдан Қозоғистон бахтли мамлакатдир. Собиқ иттифоқ тарқатилган 1991 йилдан бошлаб унинг таркибидан бўлиниб чиққан республикалар ўз кунини ўзлари кўра бошлашди. Елбасы иқтисодчи, сиёсатчи, маданиятшунос, манавий лидер сифатида ҳамма юкни елкасида орқалади. Мамлакатимиз эришган муваффақиятлар тарихий факт», - деди Жансейит Туймебаев.

Тадбир доирасида туркиялик публицист, профессор Куршад Зорлунинг «Назарбоев раҳнамолиги: Буюк Даланинг ривожи» номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

«Замонавий тенденциялар Қозоғистон ва Туркиянинг янада яқинлашишини талаб қилмоқда. Турк халқи сизларнинг қисқа муддатда эришган ютуқларингизга қизиқиш билан қарайди, Қозоғистоннинг қисқа муддатда ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилганидан фаҳрланади. Қозоғистон мустақилликка эришгач, Туркияда қозоқ тилида сўзлашувчи одамлар сони кўпайди. Елбасы Нурсултон Назарбоевни барча турк хақли яхши билади. Биз Қозоғистоннинг ривожланишини Буюк Даланинг ривожланиши деб биламиз», - деди Куршад Зорлу.

Муаллиф китоб ижодига 10 йилдан ортиқ вақт сарфлаганини айтиб ўтди. Янги китобнинг адади 5 минг дона.

«Нурсултон Назарбоевнинг ўзининг китобларидан фойдаландим. Ўзим сиёсатшунос олим бўлганим билан, китоб устида ишлаш осон кечгани йўқ. Шунга қарамасдан, кўнглимдагидек китоб ёзилди деб айта оламан. Илк нусҳаси қозоқ тилида нашр қилинди. Эндиликда бошқа тилларда ҳам тақдим этилади», - деди китоб муаллифи.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар