Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Турк ишбилармонлари Қозоғистонда фаолиятини давом эттириш ниятида

11 Январь 08:02

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистондаги вазиятдан қатъий назар туркиялик инвесторлар мамлакатда қолади ва ўз бизнесларини давом эттиради, дея хабар беради Kazinform «Хабар 24» телеканалига асосланиб.

2003 йилдан бери Қозоғистонда ишлаб келаётган туркиялик тадбиркор Уғур Балнинг айтишича, Қозоғистон қийинчиликларни енгиб ўтади.

Қозоғистонда умуммиллий мотам куни муносабати билан Анқарадаги элчихонада махсус маросим ўтказилди. Тадбирда туркиялик сиёсатчилар, жамоат арбоблари, ишбилармонлар ва хорижий дипломатик миссиялар вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар Қозоғистондаги вазият тезроқ ҳал этилишини тилаб, қозоқ халқи бу босқичдан ўтишини таъкидлади.

«Корхонамиз ишини Қозоғистонда давом эттирамиз. Биз орқага чекинмаймиз. Биз Қозоғистоннинг кучи ва қудратига, унинг демократик ва ҳуқуқий позициясига ишонамиз. Лойиҳаларимизни жадаллик билан давом эттирамиз», - деди инвестор Угур Бал.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар