Турк инвесторлари Алматида фармацевтика заводи қурилишига сармоя киритади

Фото: None
ANKARA. Kazinform – Турк инвесторлари Алматида фармацевтика заводи қурилишига сармоя киритади. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиниятнинг Туркияда бўлиб ўтган учрашуви чоғида шундай келишувга эришилди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркия Республикасига давлат ташрифи доирасида соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Nobel Ilac фармацевтика компанияси раҳбари Ҳасан Улуса билан қўшма лойиҳалар юзасидан учрашди.

«Соғлиқни сақлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш, шунингдек, ҳамкорлигимиз муваффақияти – Алмати шаҳрида иккинчи фармацевтика заводини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолангани бўлди, – деди А.Ғиният учрашувда.

Вазир бу йил Қозоғистоннинг «Нобел АФФ» АЖнинг фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи қўшма заводи ташкил этилганига 20 йил тўлишини эслатди.

Nobel Ilac мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек, Алматида иккинчи фармацевтика заводи қурилишига қўшимча 55 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда лойиҳа-смета ҳужжатлари ва техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда. Уларни 2022 йилнинг биринчи ярми охиригача якунлаш ва лойиҳани босқичма-босқич бошлаш, 2025 йил декабрида тўлиқ якунлаш режалаштирилган.

Ташриф чоғида Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Алмати шаҳридаги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича шу номдаги компания раҳбари Зейнеп Атабай билан икки томонлама шартнома имзолади.

Вазирнинг таъкидлашича, мазкур корхона мамлакатимизда ноёб дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, илмий ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш имконини беради.

Келишувга кўра, ATABAY KIMYA SANAYI TICARET компанияси завод қурилишига 10 миллион доллар сармоя киритиши режалаштирилган. Лойиҳа 2023 йил охиригача амалга оширилади, янги иш ўринлари сони 200 тага етказилади.

Сўнгги хабарлар