Турк инвестори Кўкшетауда янги ИЭС қуриш ниятида

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир Алихан Смаилов ва Туркиянинг «Гап Иншаат» компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Ченгел Азиз Қозоғистонда янги сармоявий лойиҳаларни ишга тушириш истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.

Учрашувда Ченгел Азиз компания республикага сармоя киритишни кенгайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Кўкшетау шаҳридаги ИЭС қурилиши лойиҳасининг келажаги катта.

Бош вазир Туркия Республикаси Қозоғистон учун муҳим стратегик ҳамкор эканлигини, шунинг учун ҳукумат ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Шу билан бирга, Алихан Смаилов ҚР Энергетика вазирлиги Кўкшетау шаҳридаги ИЭС қуриш бўйича шаффофлик ва рақобат тамойиллари асосида очиқ тендер ўтказишини, унда барча потенциал инвесторлар иштирок этиши мумкинлигини айтди.

Ўз навбатида Ченгел Азиз тендерда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

Ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосга кўра, Кўкшетау шаҳридаги янги ИЭСнинг электр қуввати 240 МВт, иссиқлик қуввати 520 Гкал/соатни ташкил этади. Лойиҳани молиялаштириш тендерда ғолиб чиққан инвесторнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Маълумот учун: «Гап Иншаат» компанияси 1996 йилда ташкил топган. Бош офиси Истанбулда жойлашган. Компания турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. Ҳозирда «Гап Иншаат» Туркия, Туркманистон, Ироқ, Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларда лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар