Турк дунёсининг машҳур хонандалари Туркистон ҳудуди туризмини тарғиб қилди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Кazinform - Турк дунёсининг машҳур хонандалари Туркистон ҳудуди туризмини тарғиб қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистонда «Туркистон – Туркий дунёнинг маънавий пойтахти» халқаро сайёҳлик анжумани реалити-шоусининг телевизион версияси ташкил этилди. Туркистон вилояти туризм бошқармаси томонидан амалга оширилган лойиҳада 5 туркийзабон давлатдан хонандалар иштирок этди. Хусусан, таниқли қўшиқчи, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мирбек Атабеков, таниқли ўзбек актрисаси, хонанда ва телебошловчи Ситора Фармонова, Амил Маммадов (Озарбайжон), Серен Узун (Туркия) ва қозоқ миллий санъати тарғиботчиси Алексей Лодочниковлар бор.


«Тоurism kz» телеканали томонидан ташкил этилган реалити-шоу иштирокчилари Туркистон вилоятининг энг муҳим сайёҳлик жойларига ташриф буюришди. Аристан Баб, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, Сауран ва Ўтрор қадимий шаҳарлари, Карвонсарой ва Ақмешит ғорини ҳам зиёрат қилди. Вертолётда Сайрам-Угем давлат миллий табиат боғи ва Ақсу-Жабағили давлат қўриқхонасига саёҳат қилди.

Ушбу реалити-шоу Қозоғистон Республикасининг ташқи ва ички туризмини тарғиб қилиш, Туркистон ҳудудининг миллий тарихий ва маданий қадриятларини хорижликлар учун тарғиб қилиш, туркий тилли давлатлар ўртасидаги алоқалар ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга бағишланган. Анжуман иштирокчилари ўз мухлислари ва тингловчиларини Туркистон вилоятининг тарихий масканлари билан таништирди. Улар маънавий пойтахтга сайёҳлар кўпайтириш ташаббусини кўтардилар.



Лойиҳа якунида хонандалар Карвонсаройда гала-концерт берди. Улар машҳур қўшиқлар куйлаб, Туркистон аҳолиси ва меҳмонларини хушнуд этди. Ташкилотчилар Серен Узунни «Муваффақиятли қадам», Ситора Фармоновани «Туризм тарлони», Амил Мамедовни «Интеллектуал жаҳонгир», Мирбек Атабековни «Туризм илғори» ва Алексей Лодочниковни «Дўстлик жарчиси» мукофотлари билан тақдирлашди.

Гала-концертда юқорида номи тилга олинган хонандалар билан бир қаторда қозоғистонлик хонандалар Бейбит Қошқалиев ва Садриддин Болат ҳам чиқиш қилди.

Бугунги кунда Туркистон вилоятига келаётган сайёҳлар сони ортиб бормоқда. Наврўз байрамига бағишланган 5 кунлик байрам давомида Туркистонга 35 мингдан ортиқ киши ташриф буюриб, тарихий масканларни зиёрат қилди.



Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар