Туризмни тиклашда Европа ва Америка етакчилик қилмоқда

Фото: None
MADRID. Kazinform – Жиддий геосиёсий ва иқтисодий ўзгаришларга қарамай, одамлар саёҳат қилишдан бош тортмайди. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) пандемия билан боғлиқ чекловлар олиб ташланганидан сўнг саноатда сезиларли тикланиш кузатилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform БМТ ахборот марказига таяниб хабар беради.

2022 йилнинг дастлабки беш ойида 250 миллион хорижий сайёҳ халқаро чегараларни кесиб ўтди. Ўтган йили бу даврда бор-йўғи 77 миллион киши хорижга саёҳат қилган.

ЮНВТО ҳисоботида таъкидланишича, сектор аста-секин тикланиб, пандемиядан олдинги даражага қайтмоқда. Жорий йилнинг дастлабки беш ойида дунёнинг деярли барча ҳудудларига борадиган халқаро сайёҳлар сони кескин ошгани кузатилмоқда.

«Туризмнинг тикланиши дунёнинг кўплаб мамлакатларида унинг йўлида юзага келадиган қийинчиликларни енгиб ўтиб, жадал ривожланмоқда», - деди ЮНВТО Бош котиби Зураб Пололикашвили. Бироқ, у иқтисодий ва геосиёсий муаммолар 2022 йилнинг қолган ойларида туризм ривожланишига таъсир қилиши мумкинлигидан қўрқмоқда.


Туризмни тиклашда Европа ва Америка етакчилик қилмоқда

Европа 2021 йилнинг биринчи беш ойидагига нисбатан тўрт баробар кўпроқ халқаро сайёҳларни қабул қилди, бу 350 фоизга кўп. Бунга минтақа ичидаги талабнинг юқорилиги ва мамлакатларда саёҳатга қўйилган барча чекловларнинг бекор қилиниши ёрдам берди.

Америкага келганлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп. Бироқ, бу тикланиш суръати 2021 йилдаги заиф натижалар билан боғлиқ. Умуман олганда, ҳар икки минтақада ҳам сайёҳларнинг келиши 2019 йилдаги даражадан мос равишда 36% ва 40% га паст.

Айрим йўналишлар 2019 йил даражасидан ошиб кетди, жумладан, АҚШ Виржиния ороллари, Сент-Мартин, Молдова Республикаси, Албания, Гондурас ва Пуэрто-Рико. Бу пандемия даврида энг кўп зарар кўрган соҳалардан бири бўлган туризм аста-секин зарбадан қутулиб бораётганидан далолат беради.


Туризм харажатлари ва қабул қилувчи мамлакат даромадлари

Сайёҳлик харажатлари ҳам ортиб бормоқда. Франция, Германия, Италия ва АҚШдан келган сайёҳларнинг халқаро харажатлари пандемиядан олдин сарфлаган харажатларининг 70% дан 85% гача. Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Қатардан келган сайёҳларнинг харажатлари эса 2019 йилдаги даражадан ошиб кетди.

Халқаро туризмдан тушган даромадлар бўйича Молдова Республикаси, Сербия, Сейшел ороллари, Руминия, Шимолий Македония, Сент-Люсия, Босния ва Герцеговина, Албания, Покистон, Судан, Туркия, Бангладеш, Сальвадор, Мексика, Хорватия ва Португалия каби давлатлар пандемиядан олдинги даражага тўлиқ тикланди.




Фото: ЮНВТО

Сўнгги хабарлар