Туризм соҳасида Қозоғистон 62-ўринни эгаллаб турибди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туризм соҳаси барқарор ривожланаётган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлигига таяниб.

Euromonitor International компанияси туризм соҳаси барқарор ривожланаётган мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Умумий рўйхатдаги 99 мамлакатдан Қозоғистон 62-ўринни эгаллади.

Швеция, Финляндия ва Австрия туризм соҳасида етакчилар, Россия Федерацияси 65-ўринда, Туркия 66-ўринда. МДҲ давлатлари орасида Беларусь Республикаси 26-ўринда, Украина 30-ўринда ва Грузия 41-ўринни эгаллади. Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон ва Молдова рейтингдан четда қолди. Рўйхатнинг сўнгги қисмида Маврикий (97), Ҳиндистон (98) ва Покистон (99) ўринни эгаллади.

Рейтинг экология, эҳтиёткорлик ва масъулият тамойилларига асосланган. Соҳа тадқиқотчиларининг таъкидлашича, барқарор туризм саноат билан бир қаторда табиий ресурсларни сақлаш ва жамиятдаги ижтимоий ва маданий қадриятларни тиклашга қаратилган.


Сўнгги хабарлар