Тургеш хоқонлиги даври тангалари Жамбил музейига топширилди

None
ТARAZ. Кazinform – Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Байзақ туманидаги тарихий ўлкашунослик музейига Тургеш хоқонлиги давридаги қадимий тангалар олиб келинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кўп асрлик тарихга эга қимматбаҳо ёдгорликни музей ҳомийси Гулназ Алимқулова топширди.

«Тангаларнинг бир томонида Тургеш қабиласининг рамзи, иккинчи томонида эскича ёзувлар ва марказида ромб шаклидаги тешик бор. Тарихга назар соладиган бўлсак, VІІІ асрда Тургеш хоқонлиги ҳукмронлиги даврида Тараз ва Суяб зарбхоналарида бундай тангалар пайдо бўлган, – дейди Байзақ тумани тарихий-ўлкашунослик музейи ходими Айдана Шотбасова.
«Музейга совға» акцияси доирасида тақдим этилган ёдгорлик музейнинг нумизматик коллекцияларига қўшилди.


Фото: Байзақ тумани тарихий ўлкашунослик музейи матбуот хизмати

Муаллиф: Асхат Райқул


Сўнгги хабарлар