Тунис соҳил қўриқлаш хизмати 29 муҳожирнинг жасадини денгиздан олиб чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Тунис соҳил қўриқлаш хизмати мамлакат қирғоқларида иккита қайиқ чўкиб кетганидан кейин 29 нафар ноқонуний муҳожирнинг жасадини денгиздан олиб чиқди. Бу ҳақда якшанба куни Тунис соҳил қўриқлаш хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Хитойнинг Sinhua агентлигига таяниб.

Соҳил қўриқлаш хизмати расмий вакили Ҳусемеддин Жбабли маълумотларига кўра, шанба оқшомида бир қайиқ Сфакс провинцияси (Жанубий-Шарқий Тунис) қирғоқларида, иккинчиси эса шанба куни кечқурун Маҳдия провинциясида (Шарқий Тунис) чўкиб кетган.

«Махдия провинциясидаги Тунис соҳил қўриқлаш хизмати бўлинмалари кеча тунда Ўртаер денгизини кесиб ўтиб, Италия қирғоқларига етиб олишга уринган 27 нафар ноқонуний муҳожирнинг жасадини сувдан олиб чиқди, бироқ улар чўкиб кетган қайиқда эди», — деди Жбабли.

«Бундан ташқари, Сфакс провинцияси қирғоқларидан яна икки нафар ноқонуний муҳожирнинг жасади топилди», — дея қўшимча қилди у.

Унга кўра, операция давомида Африкадан келган 11 нафар муҳожир қутқариб олинди, бедарак йўқолганларни қидириш ишлари ҳамон давом этмоқда.

Ҳ.Жбабли аниқлик киритишича, муҳожирлар Италиянинг Лампедуза оролига етиб бориш учун Ўртаер денгизи орқали ўтмоқчи бўлган.

Лампедуза ороли ноқонуний муҳожирларнинг Италияга денгиз саёҳати учун биринчи бекатидир. Тунис соҳилидан 80 км узоқликда жойлашган.


Сўнгги хабарлар