Тунис - Франция, Польша - Аргентина - ЖЧ-2022 ўйинларининг жонли эфир вақти

30 Ноябрь, 12:11
Тунис - Франция, Польша - Аргентина - ЖЧ-2022 ўйинларининг жонли эфир вақти

ASTANA. Kazinform – 30 ноябрдан 1 декабрга ўтар кечаси Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати доирасида тўртта ўйин бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Астана вақти билан соат 21:00да «Qazaqstan» телеканали Тунис - Франция учрашувини жонли эфирда намойиш этади.

Шунингдек, соат 21:00да Австралия - Дания учрашуви бошланади ва у «Qazsport» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

30 ноябрдан 1 декабрга ўтар кечаси иккита ўйин бўлиб ўтади - ҳар иккаласи ҳам Астана вақти билан 01:00да бошланади. «Qazaqstan» телеканали Польша - Аргентина учрашувини намойиш этади. «Qazsport» телеканали Саудия Арабистони – Мексика учрашувини трансляция қилади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар