Тулкибас туманида янги Арбат қурилади

TÚRKİSTAN. Kazinform – Бу йил Тулкибас тумани марказида Т. Рисқулов овулида янги арбат қурилади. Айни пайтда ерни текислаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари шу йилнинг май ойида якунланади, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
Дам олиш жойи – туман маданият уйи олдидаги «Фахрий фуқаролар» хиёбони ўрнига тушади. «Фахрий фуқаролар» хиёбони «Етти хазина» хиёбони ҳудудида янги дизайнда барпо этилади.
Арбатнинг икки томонидаги туман марказининг чиройини очиб берадиган пиёдалар йўлаклари ва хиёбонларга ранг-баранг релеф тошлар ётқизилади. Шунингдек, янги скамейкалар ва чироқлар пайдо бўлади. Маҳаллий фаунага мос меъморий ҳайкаллар ўрнатилади. Қурилиш тугалланиб, фойдаланишга топширилгач, қишлоқ аҳолиси учун дам олиш масканига айланади.
- Қозоғистонда 2025 йилга қадар овул жойларда 24 миллион квадрат метр уй-жой қурилади
- Қозоғистонда овулларда 315 янги мактаб қурилади
- Алматида «Нурли жер» дастури асосида бир йилда беш мингдан ортиқ хонадон қурилди
- Туркистон шаҳри уч йўналишда ривожланмоқда
-
Туркистоннинг озиқ-овқат камари тўлиқ қувватга киради
-
Қозоғистонда 27 минг км маҳаллий йўллар таъмирланади