Туғилиш даражаси бўйича Қозоғистонда бу йил яна бир рекорд қайд этилиши мумкин

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда сўнгги уч йилда 1,5 миллионга яқин бола туғилди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозирда Қозоғистон ва умуман Марказий Осиё давлатлари катта демографик ўзгаришларга дуч келмоқда. Бундан ташқари, миграция тўлқини бошланди. Икки кун олдин БМТ дунёнинг 8 миллиардинчи одами дунёга келганини эълон қилди. Охирги 12 йил ичида биз 7 миллиарддан 8 миллиардга етдик. Яъни, дунёда одамлар сони кескин ортиб бормоқда»

, - деди у оила, демография ва гендер сиёсати масалаларига бағишланган халқаро илмий анжуманда.

У таъкидлаганидек, бу тенденция Қозоғистон ва минтақага кучли таъсир кўрсатмоқда.

«Сўнгги уч йилда Қозоғистонда 1,5 миллионга яқин бола туғилди. Биз бундан бахтли ва миннатдор бўлишимиз керак. Жорий йил охирида 500 минг бола туғилиши тахмин қилинмоқда. Ўтган йили 456 минг бола, ўтган йили 426 минг бола туғилган. Бу кетма-кет 3 йил давомидаги демографик рекорддир. Охирги марта бундай рекорд 1987 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда 417 минг чақалоқ дунёга келган»

, — деди Саясат Нурбек.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар