Транспорт ва темир йўл инфратузилмаси соҳасидаги яна 26 та корхона давлат мулкига ўтказилади – ҚР Молия вазири

Фото:
ASTANA. Kazinform – Транспорт ва темир йўл инфратузилмаси соҳасидаги яна 26 та компания давлат мулкига ўтказилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазир таъкидлаганидек, иқтисодиётни монополиядан чиқариш мақсадида Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича махсус комиссия тузилиб, иш олиб бормоқда. Комиссиянинг 25 та йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг хулосасига кўра, аввал хусусийлаштирилган ва рақобатбардош кўрсаткичлар орасидан уларни давлат мулкига ўтказиш учун танлаш мезонлари ишлаб чиқилди.

Телекоммуникация, темир йўл инфратузилмаси, экология ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятларнинг акциялар пакети ва улушлари, кўчмас мулк объектлари ва пул маблағлари тўплами давлат мулкига қабул қилинди.

«Мулк давлат мулкига совға сифатида – бюджетдан молиявий йўқотишларсиз қабул қилинади. Транспорт ва темир йўл инфратузилмаси соҳасидаги яна 26 та корхона давлат мулкига ўтказиш босқичида. Бу борадаги ишлар кучайтирилади», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар