+7 (701) 759 90 19
USD 419.69 EUR 510.89
RUB 5.63 CNY 64.82
Янгиликлар

Трампга нисбатан импичмент эълон қилинди

14 Январь 11:32
Баҳам кўринг:
Трампга нисбатан импичмент эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Трампнинг импичменти кучга кирди. Сўнгги сўз Сенатда бўлади, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Жо Байден АҚШда пандемияга қарши курашишнинг янги қоидаларини жорий қилмоқчи Димаш АҚШ президентининг инаугурация маросимида қўшиқ куйлади

Президент Трампга импичмент эълон қилиш тўғрисида қарорни Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси имзолади.

Президент Дональд Трамп АҚШ тарихида икки марта импичмент эълон қилинган биринчи давлат раҳбари бўлди. Қарорни маъқуллаши керак бўлган Сенат, янги президент инаугурациясидан кейин кўриб чиқади.

Чоршанба куни кечқурун Конгрессдаги демократлар истеъфога чиқаётган президентга нисбатан импичментни тезлаштириш бўйича ваъдаларини бажардилар.

Бир неча соат ичида Вакиллар Палатаси президент Трампнинг ягона айблов бандини кўриб чиқиб, маъқуллади ва уни исён қўзғаганликда айбдор деб эълон қилди.

Импичмент Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ҳужжатни имзолагандан сўнг кучга кирди. Бироқ, якуний қарорни Сенат қабул қилиши керак.

Бир кун олдин Капитолий биноси атрофида АҚШ Миллий гвардиясининг 15 минг аскари жойлашган эди. Баъзи қонунчиларнинг айтишича, бу Ироқ ва Афғонистондаги Америка ҳарбий контингентидан кўпроқ.

Ўнлаб аскарлар Конгресс коридорларида полда ўтиришди, шунинг учун бир қонунчи журналистларга бино ҳарбий казармага ўхшашлигини айтди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив