+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Тожикистонда янгиланган банкноталар муомалага киритилади

21 Июль 19:20
Баҳам кўринг:
Тожикистонда янгиланган банкноталар муомалага киритилади

DUSHANBE. ASIA-PLUS- Kazinform -Тожикистон Миллий банки 2021 йили 20 ва 50 сомоний қийматидаги қоғоз банкноталарни муомалага чиқаради, деб хабар беради Kazinform Asia-plusга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ҳукумат: Қозоғистонда  кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 424 млрд тенге ажратилади ХВЖ жаҳон иқтисодиётини пандемия оқибатларидан тиклаш учун 650 миллиард доллар ажратади Қозоғистонда 5 та компания қурилиш материаллари нархини пасайтирди

Молиявий регуляторга янги купюраларни киритиш зарурияти нақд пулга талабни таъминлаш, шунингдек миллий валютани ҳимоя қилиш даражасини ошириш билан изоҳланади.

Таъкидланишича, янги турдаги банкноталар 1999, 2010, 2017, 2018 йилларда чиқарилган бир хил номиналдаги купюраларлар билан тенг даражада муомалада бўлади.

«Миллий банк 2021 йилдаги номинал қиймати 20 ва 50 сомоний бўлган қоғоз купюраларни ташиш, ҳисобга олиш ва муомалага киритиш шартларини ташкил этиш бўйича белгиланган тартибда зарур чораларни кўрмоқда», - дейилади Тожикистон Миллий банки баёнотида.

Шунингдек, янги купюралар пахта толаси (80%) ва полимердан (20%) тайёрланган ва қалбакилаштиришдан юқори даражада ҳимояланганлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта янги қоғоз пуллар муомалага 2018 йилда чиққан эди. Кейинчалик, 10, 20, 50, 200 ва 500 сомоний қийматдаги банкноталар муомалага киритилди.

Сомоний тарихи

Тожикистон миллий валютаси - сомоний 1995 йил майидан амалда бўлган тожик рубли ўрнига 2000 йил 30 октябрда муомалага киритилди.

2000 йилда битта сомоний 1000 тожик рублига тенг эди. Рубл 2001 йил 1 апрелгача янги валюта билан тенг равишда муомалада бўлган.

Янги валюта ўз номини биринчи тожик давлати асосчиси - Исмоил Сомоний номидан олди ва пул Германияда босилди.

Тожикистон банкноталарининг олд томонида таниқли сиёсий ва маданий арбобларнинг портретлари, орқа томонида мамлакатнинг замонавий меъморчилик ёдгорликлари жойлашган.

Бугунги кунда муомалада 1 (бир), 3 (уч), 5 (беш), 10 (ўн), 20 (йигирма), 50 (эллик), 100 (юз), 200 (икки юз) ва 500 (беш юз) номиналдаги банкноталар мавжуд.

Бундан ташқари, муомалада 1 (битта) дирам, 2 (икки), 5 (беш), 10 (ўн), 20 (йигирма), 25 (йигирма беш) ва 50 дирамлик танга мавжуд. 1 (бир), 3 (уч) ва 5 (беш) сомоний номиналида танга ҳам бор.

Шунингдек, муомалада бўлган 2001-2006 сериясидаги тангалар ва 2011 йилда муомалага чиқарилган ва 2013 йил 2 февралда расмий равишда муомалага чиқарилган тангалар мавжуд.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив