Тожикистон компанияси Астанага 1200 тонна арзон пиёз етказиб бермоқчи

None
ASTANA. Kazinform – «Астана» ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси ва «Тожикагропром» компанияси ўртасида 1200 тонна пиёз етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Астана инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мақсат Жанабаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ишлаб чиқаришни яхшилаш ва шаҳарни шакар билан таъминлаш мақсадида Мерки шакар заводи билан форвард механизми орқали 2023 йил учун 3,5 минг тонна миқдордаги кредит шартномаси тузилди. Қолаверса, янги усуллардан бири хориждан олиб келинган сабзавотларни харид қилишдир», – деди у Астана шаҳар алоқа хизматида ўтказилган брифингда.

Шунингдек, шаҳарда пиёз тақчил бўлмаслиги учун Тожикистон фирмаси билан шартнома тузилди.

«Масалан, Тожикистон Республикасига хизмат сафари доирасида «Астана» ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси ва «Тожикагропром» компанияси ўртасида 1 200 тонна пиёз етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Дастлаб май ойида 500 тонна, кейин эса июнь ойида 500 тонна ва июль ойида 200 тонна миқдорида етказиб бериш режалаштирилган», – деди Мақсат Жанабаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар