+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Тожикистон ҳарбийлари ва захирадаги аскарлар «хавф» сигнали билан оёққа турғизилди

22 Июль 11:55
Баҳам кўринг:
Тожикистон ҳарбийлари ва захирадаги аскарлар «хавф» сигнали билан оёққа турғизилди

DUSHANBE. ASIA-PLUS- Kazinform - Бугун, 22 июль куни соат 4:00 да Тожикистоннинг барча ҳарбий гарнизонлари «хавф» сигнали билан кўтарилди. Бунга мамлакат бўйлаб бир кунлик «Марз-2021» ҳарбий машғулотлари ўтказилиши сабаб бўлди. Хавотир сигнали Тожикистон Қуролли кучлари Олий Қўмондони, мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон топшириғи билан берилди, деб хабар беради Kazinform Asia-Plusга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистоннинг Тожикистонга ёрдам кўрсатиш масалаларини икки мамлакат вазирлари муҳокама қилдилар

Машқларда 100 мингдан ортиқ аскар ва зобитлар, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва бошқа куч тузилмалари, шунингдек, миллий армиянинг 130 мингга яқин захирадаги ҳарбий хизматчилар қатнашади.

Мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо, Душанбе шаҳар мэри Рустам Имомали, Тоғли Бадахшон автоном вилояти бошлиғи захирадаги подполковник Ёдгор Файзов, Сўғд вилояти раҳбари захирадаги полковник Ражаббой Аҳмадзода ва Хатло вилояти раҳбари захирадаги полковник Қурбон Ҳакимзода Президентга ҳарбий гарнизонларнинг тайёрлиги тўғрисида ахборот берган.

Машғулотларда Тожикистон Қуролли Кучлари арсеналида мавжуд бўлган қурол-яроғлар, зирҳли техника, жанговар ва транспорт самолётлари, артиллерия ва транспорт воситалари ҳаракатга келтирилди.

Эмомал Раҳмон мамлакат Ҳукуматининг хавфсизлик блоки раҳбарияти олдида сўзлаган нутқида армиянинг барча аскарлари ва зобитлари, миллий Қуролли кучларнинг захирадаги ҳарбийларига машғулотларни тезкорлик билан ўтказгани учун миннатдорлик билдирган. У бундай машғулотларни йилда 1-2 марта ўтказиш муҳимлигини таъкидлаган.

Эмомали Раҳмон бундай кенг кўламли ҳарбий машғулот Тожикистонда илк бор ўтказилаётганини қўшимча қилган. Бундан машғулот ўтказилишига қўшни Афғонистонда вазиятнинг кескинлашувчи сабаб бўлган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив