Товар газини ишлаб чиқаришни 30 млрд куб метрга етказишни режалаштирганмиз – ҚР Энергетика вазири

None
ASTANА. Кazinform - 2030 йилга бориб товар газ ишлаб чиқаришни 30 миллиард куб метрга етказиш режаси бор. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов батафсил маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Газ истеъмоли йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мақсадимиз 2030 йилга бориб товар газ ишлаб чиқаришни 30 миллиард куб метрга етказишдир. Электр энергияси ишлаб чиқариш учун газдан максимал даражада фойдаланилса, аҳолини газ билан таъминлашда тақчиллик юзага келиши мумкин. Шу боис, биринчи навбатда, аҳолининг эҳтиёжларини қондиришни кўриб чиқамиз», - деди Болат Ақшолаков.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда газ билан ишлайдиган бир қанча энергетика корхоналари мавжуд.

Фото: очиқ манбадан олинган

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар