Тошкентдаги турнирда ёш қозоғистонлик боксчи нокаут билан ғалаба қозонди

None
None
TASHKENT. Kazinform - 22 ёшли қозоғистонлик боксчи Дилшат Нурим (4-0, 2 КО) профессионал бокс оқшомида чиқиш қилиб, қирғизистонлик рақибига қарши жангда ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Kazinform Sports.kz порталига таяниб.

13 август куни Тошкентда бокс кечаси бўлиб ўтди.

Дилшатнинг рақиби Қирғизистоннинг 25 ёшли вакили Дастанбек Иманғазиев (2-8, 1 КО) бўлди. Жанг олти раундга мўлжалланган эди, бироқ учинчи раундда муддатидан аввал якунланди. Учинчи раунднинг иккинчи дақиқасидаёқ Нурим кучли апперкот зарбаси билан рақибини нокдаунга учратди ва орадан бир неча сония ўтиб, шундан сўнг Иманғазиев жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.

Шу тариқа Дилшат Нурим профессионал фаолиятидаги бешинчи жангида ғалаба қозонди. Дастанбек Иманғазиев профессионал боксда тўққизинчи марта мағлубиятга учради.

Сўнгги хабарлар