Тошкентда «Ўзбекистон – Қозоғистон. Стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш истиқболи» анжумани бўлиб ўтмоқда

None
TASHKENT. Kazinform - Марказий Осиё халқаро институтида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунига бағишланган «Ўзбекистон – Қозоғистон. Стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш истиқболи» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Марказий Осиё халқаро институти, шунингдек, мамлакатда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

Қозоғистон делегацияси таркибида мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Aтамқулов, Стратегик тадқиқотлар институти директори Еркин Тукумов ҳамда етакчи таҳлил марказлари экспертлари бор.

«Анжуман давомида Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги икки томонлама музокараларнинг натижалари, муҳим жиҳатлари кўриб чиқилади», - дейилади хабарда.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар