Тошкентда янги туман ташкил этилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида янги туман ташкил этилади. Ушбу масала бугун мамлакат парламенти Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Палата расмий сайти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бугун ЎР Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ киритилган ушбу масала мазкур ҳудудда ягона бошқарувни йўлга қўйган ҳолда, аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратишни назарда тутади», - дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, Тошкент шаҳри ҳудудидан 2 131,2 гектар, шу жумладан, Сергели туманидан 1 864,2 гектар ва Бектемир туманидан 267,0 гектар ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан 2 288,4 гектар, яъни Зангиота туманидан 492,0 гектар, Қуйичирчиқ туманидан 128,7 гектар, Янгийўл туманидан 264,4 гектар ва Ўртачирчиқ туманидан 1 403,3 гектар ер майдонлари Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилади.

Бундан ташқари, депутатлар «Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида»ги масалани кўриб чиққан.


Сўнгги хабарлар