Тошкентда «UzmedExpo – 2022» XIV Халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
22 Сентябрь 15:13

Тошкентда «UzmedExpo – 2022» XIV Халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

TASHKENT. Kazinform - Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» марказий кўргазмалар мажмуида «UzmedExpo – 2022» XIV Халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур кўргазмада 70 га яқин маҳаллий ва халқаро компаниялар иштирок этмоқда. Унда Ўзбекистон, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Туркия, Швейцария, Корея Республикасининг экспозицияси кенг миқёсда намойиш этилмоқда.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар хорижий ва маҳаллий компаниялар, тиббий асбоб-ускуналар дистрибюторлари ва ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг имкониятлари ва функционаллигини баҳолашлари мумкин бўлади.

Кўргазма иши эртага соат 16:00га қадар давом этади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив