Тошкентда Турк хоқонлиги давридан қолган мозор топилди

None
None
ТОШКЕНТ. Kazinform – Aрхеологлар Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридан шимоли-шарқда, Тангритоғнинг ғарбий қисмидаги тоғ ёнбағрида VI-VII асрларга мансуб мозорнинг ўрнини топишди, деб хабар беради Kazinform twesco.org сайтига ҳавола қилиб.

Tошкент Халқаро университети мутаҳассиси Скот Бэкернинг айтишича, қадимий мозорни топишга ёғингарчилик кўмаклашиб юборган. Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази берган маълумотларга кўра, у ердан топилган бош суяги ва керамик буюмлар, шу билан бир қаторда унинг келиб чиқиши, майдони ва аҳамиятини аниқлаш учун экспертиза ишлари олиб борилган.

Археологик қазилма ишлари натижасида, у ердан идишлар, темир қилич, пичоқ, от абзали, мих, енгил тошлар ва темир ҳам топилган. VI асрда бу ерлар марказлаштирилган Турк хоқонлигиги таркибида бўлганлиги маълум. Қора денгиздан Тинч океанигача майдонни эгаллаган империя даврида Шош аҳамиятли марказларнинг бири бўлган. Савдо йўлининг устида жойлашган шаҳарнинг об-ҳавоси, ҳосилдор тупроғи азалдан одамларни қизиқтириб келган.

Tошкент ҳудудида топилган ноёб топилманинг археологик ағамияти жуда каттадир. Шу сабабли Миллий археология марказида ғарбий Тангритоғдаги кўчманчилар тараққиётини тадқиқ қилувчи махсус гуруҳ тузилган.

Сўнгги хабарлар