Тошкентда «Tashkent Flower Fest» фестивали бўлиб ўтади

None
None
TASHKENT. UzA. Kazinform – 6-8 май кунлари Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ёнидаги майдонда «Tashkent Flower Fest» фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган фестивал «Тошкент сени севади» шиори остида ўтказилмоқда. Тадбирни безаш учун 2 миллиондан ортиқ ранг-баранг гуллардан фойдаланилади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, майдонда улкан дарахт – япон сакураси, Мадагаскар баобаб ва ўзбек чинорининг сунъий нусхалари, шунингдек, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида стел шаклидаги минора ўрнатилади.

Фестивал ҳудудида болалар учун ўйин-кулги, фуд-кортлар, кўплаб фотосуратлар ва селфи учун жойлар ташкил этилади. Бундан ташқари, хонадон ва ландшафт ўсимликлари ва дала-ҳовли мебель жиҳозларининг кўргазмаси бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар