Тошкентда «Шарқ эртаги» ва «Туркистон» ҳалқаро итлар кўргазмалари ташкил этилди

Фото:
TASHKENT. Kazinform - Тошкентда жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Ўзбекистон кинология федерацияси томонидан «Шарқ эртаги» ва «Туркистон» ҳалқаро итлар кўргазмалари ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига таяниб.

Кўргазмада Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Беларусдан 400 дан зиёд зотдор итлар намойиш қилинди.

Словениядан таклиф этилган халқаро тоифали ҳакамлар итларнинг зотдорлиги, ташқи кўриниши ва экстерьерини баҳолаб боришди.

Якуний натижаларга кўра, Божхона қўмитаси Миллий кинология марказининг 6 бош итлари кўргазмада юқори кўрсаткичларни қўлга киритиб, турли номинациялар бўйича дипломлар билан тақдирланди.

Жумладан, «Абас» лақабли кавказ овчаркаси «BEST PUPPY» (Энг яхши кучукча) номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Фото: ЎР Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Сўнгги хабарлар