Тошкентда Осиё ва жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди

Фото: Фото: ЎзА
TASHKENT. UzA-Kazinform -13-14 май кунлари Тошкентдаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан мамлакат анъанавий каратэ-до федерацияси ҳамда қатор вазирлик-идоралар, ташкилотлар билан ҳамкорликда анъанавий каратэ-до спорт тури бўйича Осиё ва жаҳон кубоги мусобақалари ўтказилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

9 та давлатдан 200 нафар спортчи иштирокида ўтган Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Туркманистон ва Тожикистон жамоаларига насиб этди.

Жаҳон кубоги беллашувлари ғоят кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди. Унда ғолибликни Исроил давлати спортчилари эгаллаган бўлса, Литва ва чехиялик спортчилар 2- ва 3-ўринларга лойиқ топилди.

Сўнгги хабарлар